• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 июля 2024

Ўзбекистонда хорижий интернет-компаниялар ярим йилда 48,4 млрд сўм солиқ тўлади

Meta, Google ва Apple энг кўп солиқ тўловчилар рўйхатида кучли учликни эгаллашган.

192
0
wikimedia.org

Солиқ қўмитасининг хабар беришича, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 60 та хорижий компания томонидан 2024 йил январь-июнь ойларида 44,8 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп.

Тўланган солиқларнинг 95,1 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади.

Meta- 18,4 млрд сўм;
Google - 12,9 млрд сўм;
Apple - 9,8 млрд сўм;
Вooking.соm - 1,1 млрд сўм;
Аmazon - 949,2 млн сўм;
Zoom - 696,6 млн сўм;
Netflix - 666 млн сўм
Acca - 652,1 млн сўм;
Xsolla - 449,3 млн сўм;
Аdobe - 301,3 млн сўм.

Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.

192
0