• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 29 июля 2024

Самарқандда Лабо ҳайдовчиси велосипедчи болани уриб юборди — видео

Вояга етмаган болакай олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.

358
0

Жорий йилнинг 23 июль куни соат 14:00 атрофида Самарқанд вилояти «Саховат» МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Оқибатда велосипедчи тан жароҳатлари билан шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Олиб борилган муолажаларга қарамасдан у шифохонада вафот этган.

“Йўлда тўсатдан олдимдан велосипед минаётган болакай чиқиб қолди. Мен уни кўрмай қолдим. Ҳайдовчилар ва велосипедчилардан эҳтиёт бўлишларини сўрайман. Мен қилган ишимдан афсусдаман. Бу бошқа такрорланмайди”, - дейди ҳайдовчи.

Ҳозирда Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

358
0