• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 25 июля 2024

Самарқандда туман электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси $7 минг пора билан ушланди

У МЧЖ ҳисобчисининг ишончига кириб, $14 минг эвазига алоҳида электр тармоғини тортиб, янги трансформатор ўрнатиб беришни ваъда қилган.

377
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширув давомида Ургут тумани электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси А.Н. «З.Ҳ.» МЧЖ ҳисобчиси Ф.Н.нинг ишончига кириб, ушбу МЧЖнинг қуруқ мевани қайта ишлаш фаолияти узлуксиз ишлаши учун 14 000 АҚШ доллари эвазига алоҳида электр тармоғини тортиб, янги трансформатор ўрнатиши ҳамда тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилган. Натижада ундан 7 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Шунингдек, текширув давомида А.Н.томонидан 7 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

377
0