• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 11 июля 2024

Тошкент шаҳар Учтепа туманининг ҳокими Технологик металлар комбинати раиси бўлди

Фарҳод Абдуллаев Учтепа туманини ҳокими лавозимидан озод этилди. Туманга вақтинча янги ҳоким тайинланди.

1066
0
t.me/uzdavgeolcom

2019 йилдан буён Тошкент шаҳар Учтепа туманини бошқариб келаётган Абдуллаев Фарҳод Равшанович ҳокимлик лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли қарори қабул қилинди.

Шавкат Умурзоқовнинг тегишли фармойиши билан Учтепа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Алимджанов Жамшид Рустамовичга Учтепа тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилди. 

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг хабарига кўра, Фарход Абдуллаев “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖга раис этиб тайинланган ва 9 июль куни жамоага таништирилган.

Маълумот учун, 2019 йилнинг май ойида Фарҳод Абдуллаев Учтепа туманига ҳоким этиб тайинланганди.

1066
0