Ўзгидромет хабарига кўра, ҳозирда мамлакат бўйлаб об-ҳаво шароитини маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгиламоқда.
"Янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради", - дейилади хабарда.
Кечалари ҳарорат -5...-10, шимолда ва чўл ҳудудларида эса -12...-17 даражагача бўлади. Ҳафта охиригача кундузги ҳаво ҳарорати 0...-5 даражадан ошмайди.
Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8-10 даражага паст бўлади. Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади.
Қайд этилишича, ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.