• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 9 июля 2024

Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси биносининг 2-қавати дарз кетди

Бўлимда даволанаётган беморларнинг бир қисми бинонинг бошқа тарафига кўчирилган.

307
0
Kun.uz

Бугун Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси биноси дарз кетгани ҳақида хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча, 8 июль куни шаҳар 1-сон клиник шифохонасининг 5 қаватли биноси 2-қаватида кузатилган. Бунинг оқибатида бинонинг балкон қисми тагидаги тўсин дарз кетган.

Шундан сўнг, бу ҳақда дарҳол Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ходимларига маълумот берилиб, бўлимда даволанаётган беморларнинг бир қисми вақтинча бинонинг бошқа тарафига эҳтиёт чораси сифатида кўчирилган.

"Ўзоғирсаноатлойиҳа" институти экспертлари томонидан бино тўлиқ текширувдан ўтказилди. Ўрганиш натижасида иншоотнинг зарарланиш ҳолати фақат локал характерга эга эканлиги, дарз кетиш балкон қисмигагина тааллуқлилиги юзасидан хулоса берилди", - дейилади вазирлик хабарида.

307
0