• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 8 июля 2024

Янги ҳафтада ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзгидромет янги иш ҳафтасида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутиб турганини маълум қилди.

211
0
president.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёз фаслининг ўртаси учун +32...+35 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +38...+40 даража бўлган қулай ҳарорат кузатилади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Эртага ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва иш ҳафтасининг охиригача +35...+39 даража атрофида, жанубда +42 даражагача бўлади. Ушбу даврда ёмғир ёғиши кутилмайди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 8-12 июль кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

8-9 июлда Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пойтахтда бугун қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамол 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +33...+35 даража бўлади. 9-12 июль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +35...+38 даража бўлади.

211
0