• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 6 июля 2024

Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги кафеда ёнғин содир бўлди — видео

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди.

367
0
Тошкент шаҳар ФВБ

Тошкент халқаро аэропорти яқинида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Бугун, 6 июль куни соат 11:20 атрофида Тошкент шаҳар Сергели тумани Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 11:28 да етиб бориб, ёнғин соат 11:32 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида кафе биносининг 5 кв.м. шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирган зарари аниқланмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.

367
0