• 12 180 сум
    -30.05
  • 14 140 сум
    -31.22
  • 157 сум
    -0.8
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 180 сум
    -30.05
  • 14 140 сум
    -31.22
  • 157 сум
    -0.8
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 января 2021

Тошкентда 8 ҳамда 132-йўналишдаги автобуслар ҳаракати тўхтатилмоқда

“Тошшаҳартрансхизмат” бу ҳолатни 5 та бекатдан иборат Сергели ерусти метро йўналиши ишга туширилгани билан изоҳламоқда.

2134
0
Иллюстрация / Транспорт вазирлиги

“Тошшаҳартрансхизмат” 2021 йилнинг 11 январидан қуйидаги 7 та автобус йўналишлари мақбуллаштирилаётгани ҳақида йўловчиларни огоҳлантирмоқда.

Унга кўра, 131-автобус йўналиши ҳам 11 январдан бошлаб Сергели туманига бормайди, яъни охирги бекати Жанубий вокзал бўлади.

Шунингдек,

–  32-автобуснинг ҳам охирги бекати “Эркин қўрғони”дан “Сергели 6А мавзеси”га қисқартирилади.

–  38-автбуснинг охирги бекати эса “Сергели 7-мавзеси АШБ”дан “Сергели 10-ҳудуд” бекатигача узайтирилади.

–  80-автобуснинг ҳам “Сергели 10-ҳудуд” бекатидан “Жанубий вокзал АШБ”гача бўлган қисми қисқартирилади. Натижада 80-автобус “Жанубий вокзал АШБ” – “М.Юсуф кўчаси” бекатлари оралиғида қатнайди.

–  131-сонли автобус энди Олимпия мавзесига “Дўстлик 2-мавзеси АШБ”дан эмас балки “Жанубий вокзал АШБ”дан қатнайди.

–  133-автобус йўналишининг Сергели 6А мавзесидан Чилонзор метросигача бўлган қисми қисқартирилади. 

Мазкур ўзгартиришлар Ҳукуматнинг 2020 йил 16 мартдаги 157-сонли қарорига асосан, ҳамда 2020 йилнинг 27 декабридан Тошкент метрополитени Чилонзор йўналишининг давоми, 5 та бекатдан иборат Сергели ер усти метро йўналиши ишга туширилиши муносабати билан киритилгани таъкидланмоқда.

2134
0