• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 23 июня 2024

Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонга ташриф буюрди

Тошкент халқаро аэропортида Ухнаагийн Хурэлсух ва унинг рафиқасини бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

278
0
t.me/hidoyatov_bsh

Бугун, 23 июнь куни Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси Лувсандорж Болорцетцег ҳамроҳлигида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди. 

Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Мўғулистон президенти ва унинг турмуш ўртоғи ташриф дастуридан ўрин олган навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

278
0