• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 22 июня 2024

Андижонда 9 синф ўқувчиси ўзини кўп қаватли уйнинг томидан ташлаб, жонига қасд қилди

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

634
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 21 июнь куни соат тахминан 03:30 атрофида Андижон шаҳрида яшаган 2008 йилда туғилган вояга етмаган M.K. кўп қаватли уйнинг том қисмидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Бунинг натижасида вояга етмаган М.К. воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га хабар берди.

Вояга етмаган М.К. ота-онаси вафот этганлиги сабабли, бобоси Ш.Т.нинг қарамоғида у билан бирга яшаб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

634
0