• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 19 июня 2024

Сирдарёда Nexia-1 ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди: жабрланганлар бор

Nexia-1 ҳайдовчиси руль бошқаруви пайти ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, юк машинасининг ортига бориб урилган.

440
0
Видеодан кадр

Сирдарё Тошкент йўлида Nexia-1 автомашинаси юк машинасининг ортидан келиб урилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Жорий йилнинг 19 июнь куни соат 05:30 атрофида Сардоба тумани ҳудудида Тошкент-Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Nexia-1 автомашинаси ҳайдовчиси руль бошқаруви пайти ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, ўзи билан бир йўналишда йўл четида тўхтаб турган MAN юк машинасига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Ушбу ЙТҲ натижасида Nexia-1 автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳати олиб тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда Сардоба тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

440
0