• 12 052 сум
    41.9
  • 14 213 сум
    125.08
  • 154 сум
    2.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 052 сум
    41.9
  • 14 213 сум
    125.08
  • 154 сум
    2.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 июня 2024

Ҳиндистон авиакомпанияси Тошкентга парвозлар сонини кўпайтиради

Парвозлар ҳар куни Airbus 320 русумидаги самолётларда амалга оширилади.

462
0
Uzbekistan Airports

Жорий йил 17 августдан бошлаб Ҳиндистоннинг "IndiGo" авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, парвозлар ҳар куни Airbus 320 русумидаги самолётларда амалга оширилади.

"IndiGo" авиакомпанияси 2023 йил 22 сентябрдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаган.

Парвозлар сони оширилгунга қадар Ҳиндистон авиакомпанияси душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади.

462
0