• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 14 июня 2024

Самарқандда куёв қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди

Куёв аёли билан қизлик уйида оилавий келишмовчилик сабабли келиб чиққан жанжал оқибатида қотиллик содир бўлган.

913
0
Tergov.uz / Иллюстрация

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жорий йил 10 июнь куни соат 12:00 атрофида 1988 йилда туғилган М.Ж. (эркак) қайнотаси Р.Ж.нинг яшаш уйига келиб, турмуш ўртоғи З.А. билан оилавий келишмовчилиги натижасида келиб чиққан жанжал давомида қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.

Унга кўра, эркак яшаш уйи меҳмонхонасида дастлаб қайнонаси Ж.Н.га, сўнг қайнотаси Ж.Р.га ошхона пичоғи билан кўплаб кесувчи ва санчиб, кирувчи жароҳатлар етказган. Олган оғир тан жароҳатлари оқибатида Н.Ж. ва Р.Ж. воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а", "ж" бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши бўйича Ж.М. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

913
0