• 11 807 сум
    -18.43
  • 13 430 сум
    -52.89
  • 140 сум
    -0.48
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 807 сум
    -18.43
  • 13 430 сум
    -52.89
  • 140 сум
    -0.48
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 июня 2024

Блогер Мурод Махсудов 7,5 йилга қамалди

42 ёшли "Эзгулик" жамияти фаоли товламачилик ва ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятлари билан айбланди.

810
0
Мурод Махсудов / Facebook

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2024 йил 4 июндаги ҳукми билан блогер ва "Эзгулик" жамияти фаоли Мурод Махсудов 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди Матбуот хизмати хабар берди. 

Мурод Махсудов Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “б” банди ва 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиш белгиланган.

Шунингдек, 42 ёшли блогер Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми ва 2-қисми бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисми билан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди.

810
0