• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 31 мая 2024

Фарғонада автомобилдан пул сочган йигит қамалди — видео

Ҳуқуқбузар йигит тўй кортежидан сохта пулларни сочиб, бу ҳаракатини видеога олган.

290
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда автомобиль салонидан чиқиб, пул сочаётган йигитнинг акс этган видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ушбу ҳолат вилоятнинг Бешариқ туманида содир бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Бешариқ тумани судида кўриб чиқилган.

«Акамнинг тўйидаги тўй кортежида пул сочган эдим. Бу ҳаракатимни қўл телефонимга видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойладим. Сўнгра менинг ушбу хатти-ҳаракатларимнинг нотўғри эканлигини тушунтиришди. Бу ишимдан пушаймонман, тенгдошларимга ҳам тавсия қилмайман»,- дейди ҳуқуқбузар йигит. 

Унга кўра, пул сочган йигит МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

290
0