• 12 221 сум
    -54.6
  • 14 495 сум
    -96.68
  • 158 сум
    -0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 221 сум
    -54.6
  • 14 495 сум
    -96.68
  • 158 сум
    -0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 января 2021

Ўзбекистонда эркакларнинг ҳар тўрттадан биттаси нос чекади

Тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Шукуров нос чекиш саратон касаллигига олиб келишини маълум қилди.

1973
0
CC BY-SA 4.0 / Mirzoulug'bek / Насвай

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Шукуров носнинг инсон саломатлигига салбий таъсири, Ўзбекистонда неча фоиз одам нос чекиши ҳақидаги маълумотларни айтди.  

— Нос тўқ яшил ёки сарғиш яшил мураккаб таркибли моддалар аралашмасидан иборат, – дейди Ш. Шукуров. – Асосан бу маҳсулот уй шароитида санитария қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда турли усулларда тайёрланади. Уни тайёрлаш усулини кўрган, таркибида қандай моддалар борлиги билган киши нос чекишдан воз кечиши турган гап. Унинг таркибида тамаки япроғи, кул (ғўзапоя ёки бошқа ўтинлар кули), ўсимлик мойи (пахта ёки кунжут мойи), сўндирилган оҳак ҳамда ширин таъм берувчи қўшимчалар бўлади.

Мутахассисга кўра, нос психоактив моддалар қаторига киради ва марказий асаб тизимига таъсир кўрсатиб, руҳан ва жисмонан кучли қарамликни юзага келтиради. Нос оғиз бўшлиғи, халқум, қизилўнгач ва ошқозонга тўғридан тўғри таъсир этиб, шиллиқ қаватларни доимий шикастлайди ва шу таъсир натижасида шиллиқ қаватларда саратон касаллиги ривожланишига олиб келади. Бу касалликка учраганларнинг 95 фоизи носга ружу қўйгани илмий жиҳатдан исботланган. 

Нос қонга сўрилиб, бош мия, жигар, буйрак, ошқозоности бези ва бошқа органларни фаолиятига салбий таъсир этиб, шу аъзоларнинг касалланишига сабаб бўлади. Шунингдек, оғиз бўшлиғида сўлак безлари фаолиятининг бузилишини юзага келтиради. 

Бундан ташқари, носвой истеъмол қиладиган эркакларда бепуштлик, оғиз ва милкларнинг яллиғланиши, милклар атрофияси, кариес каби касалликлар кузатилади. 

Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда эркакларнинг, қарийб, ҳар тўрттадан биттаси нос чекади.

1973
0