• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 28 мая 2024

Ўзбекистонда ёзнинг биринчи ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

Синоптиклар июнь ойида кузатилиши кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

432
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кундуз кунлари +28...+33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +35...+38 даражагача бўлади.

Июн ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари +14...+19 даража, кундуз кунлари +28...+33 даража, баъзи жойларда +35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +37 даражагача бўлади.

6-10 июнда айрим кунларда (1-2 кун) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари +14...+19 даража, кундуз кунлари +28...+33 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда +35...+37 даражагача бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари +15...+20 даража, кундуз кунлари +33...+38 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.

432
0