• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 мая 2024

Инста-блогер Турсунхон "самосуд" қилинди — видео

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

846
0
Видеодан кадр

Кеча, 25 май куни Турсунхон номи билан танилган инстаблогер икки нафар номаълум шахслар томонидан "самосуд" қилингани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича ушбу видеодаги ҳолат жорий йил 15 май куни Самарқанд шаҳрида содир бўлган. 

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи А.Т. Самарқанд шаҳрида икки нафар шахслар билан танишиб, улардан иш топиб беришда ёрдам сўраган.

Ушбу фуқаролардан бири ўзи ишлаётган реклама агентлигида ишчи ўрни борлигини айтганида, А.Т. ушбу ишга рози бўлиб, улардан биридан йўл кирага пул олиб, уйига кетиб, эрталаб айтилган жойга ишга келмаган. Натижада уларнинг ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Икки нафар фуқаролар А.Т. билан учрашиб, уни ҳақорат қилиб, ушбу ҳолатни видео тасвирга олишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

846
0