• 12 052 сум
    41.9
  • 14 213 сум
    125.08
  • 154 сум
    2.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 052 сум
    41.9
  • 14 213 сум
    125.08
  • 154 сум
    2.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 23 мая 2024

Қашқадарёда Камаз юк машинаси мактаб ўқувчисини босиб кетди — видео

ЙТҲ натижасида 2-синфда ўқийдиган мактаб ўқувчиси воқеа жойида вафот этган.

1543
0
Видеодан кадр

Кеча, 22 май куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида мактаб ўқувчисини Камаз юк машинаси босиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, ушбу ЙТҲ жорий йилнинг 15 май куни Кўкдала туманида содир этилган. ЙТҲ натижасида 2-синфда ўқийдиган мактаб ўқувчиси воқеа жойида вафот этган. Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Кўкдала туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

1543
0