• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 11 января 2021

Тошкентда хужра ташкил қилиб, болаларни ўқлов билан уриб келган шахс қўлга олинди — видео

Фуқаро болаларни ўқитиш учун ойига 150-200 АҚШ доллари олган.

1776
0
Видеодан кадр

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Терроризм-экстремизмга қарши кураш бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда туманнинг “Жанггоҳ” маҳалласида А. исмли шахс ўз хонадонида хужра ташкил қилиб, ноқонуний диний таълим бераётгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Диний таълим беришга ҳеч қандай рухсати ва маълумоти бўлмаган ушбу фуқаро вояга етмаган болаларни таълим бериш жараёнида ўқлов билан уриб, турли даражада жароҳат етказиб келган. 

Аниқланишича, ота-оналар болаларининг диний таълим олишлари учун 150-200 АҚШ доллари бериб келишган.

Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1776
0