Жорий йилнинг 11 май куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида Malibu 2 автомашинаси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ изоҳ берди.
Аниқланишича, шу йилнинг 11 май куни соат 04:00 атрофида Мирзо Улуғбек тумани Феруза кўчаси Оқ-тепа лаваш биноси қаршисида 2004 йилда туғилган (эркак) С.А. Malibu 2 автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1979 йилда туғилган Ю.Ж.ни уриб юборган ва воқеа содир бўлган жойдан кетиб қолган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.