• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 мая 2024

Санкт-Петербургда ичида йўловчилар бўлган автобус дарёга қулади

Маълумотларга кўра, автобус ичида 20 га яқин одам бўлган. Бир нечта йўловчилар вафот этишган.

879
0
Видеодан кадр

Санкт-Петербургда ичида одамлар бўлган автобус Поцелуев кўпригидан Мойка дарёсига қулаб тушди. Бу ҳақда Россия ИИВ минтақавий бош бошқармаси хабар берган. 

Шаҳар транспорт қўмитаси хабарига кўра, такси ширкати автобуси ҳайдовчиси Большая Морская кўчасидан Поцелуев кўпригига бурилиш чоғида бошқарувни йўқотиб қўйган, транспорт воситаси айланиб, панжарани бузиб ўтиб, сувга қулаган.

Қайд этилишича, автобус ичида 20 га яқин одам бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўрт нафари вафот этган, яна тўрт киши клиник ўлим ҳолатида.

Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси ҳайдовчи қўлга олиниб, полицияга олиб кетилганини маълум қилган. Ҳодиса юзасидан иккита жиноий иш қўзғатилган.

879
0