• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 9 мая 2024

Шавкат Мирзиёев Москвада 9 майга бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди — фото, видео

Қизил майдонида Ғалаба паради бўлиб ўтди. Тадбирда Шавкат Мирзиёев ва қатор президентлар иштирок этди.

811
0
president.uz

Бугун, 9 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Москванинг Қизил майдонида Ғалаба паради бўлиб ўтди. Уни Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Гвинея-Бисау президенти Умару Сисоку Эмбало, Лаос президенти Тхонглун Сисулит ва Куба Президенти Мигель Диас-Канель ҳам кузатди.

Тадбирдан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин ва бошқа давлатлар етакчилари билан бирга Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гулчамбар қўйди.

Ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида Ватан учун жонини фидо қилган турли миллатларга мансуб миллионлаб аскарлар, шу жумладан ўзбек ўғлонларининг қаҳрамонлиги ва жасорати рамзидир.

Президентлар бир дақиқалик сукут билан аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Маросим якунида фахрий қоровул ва оркестр тантанали равишда саф тортиб ўтди.

Шу билан Россияга амалий ташриф якунланди. Аэропортда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Россия федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

811
0