• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 8 мая 2024

Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

Давлат раҳбарини “Внуково” халқаро аэропортида Росссия ҳукумати раисининг ўринбосари ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

629
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

“Внуково” халқаро аэропортида давлат раҳбарини Россия федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказади.

629
0