• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 мая 2024

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча "Афросиёб" поездлари қатнови йўлга қўйилди

Қўшимча поездлар 8 майдан 12 майга қадар ҳаракатланади.

660
0
UzNews.uz

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 8 ва 9 май кунлари Тошкент – ​​Қарши – Тошкент йўналишида, 10, 11, 12 май кунлари Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналишида қўшимча тезюрар "Афросиёб" поездлари қатнови йўлга қўйилди.

Поездлар қуйидаги жадвалга мувофиқ ҳаракатланади:

762-сонли Тошкент – ​​Қарши йўналиши:
Тошкентдан жўнаш вақти 06:59, Қаршига етиб келиш соат 10:33.

761-сонли Қарши – Тошкент йўналиши:
Қаршидан жўнаш вақти 16:51 да, Тошкентга етиб келиш 20:20 да.

775-сонли Самарқанд – Тошкент йўналиши:
Самарқанддан жўнаш вақти 11:11 да, Тошкентга етиб келиш соат 13:26 да.

776-сонли Тошкент – ​​Самарқанд йўналиши:
Тошкентдан жўнаш вақти 13:51 да, Самарқандга етиб келиш соат 16:05 да.

Қўшимча маълумотларни 1005 қисқа телефон рақамига қўнғироқ қилиб, маҳаллий темир йўл кассалари ва маълумот пунктларидан олишингиз мумкин.

Шунингдек, чипталарни eticket.railway.uz сайти орқали электрон шаклда харид қилишингиз мумкин.

660
0