• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 мая 2024

Тошкентда ИИВ кузатув камералари билан жиҳозланган роботларни ишга чиқарди — видео

Роботлар аҳоли яшаш ҳудудларида профилактика инспектори учун ёрдамчи бўлиб ишлайди.

675
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида ИИВ томонидан кузатув камералари билан жиҳозланган роботлар ишга чиқарилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати UzNews.uz'га маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу роботнинг асосий мақсад ва вазифаси — аҳоли яшаш ҳудудларида ИИВ профилактика инспектори учун ёрдамчи бўлиб ишлаш. Робот бир вақтнинг ўзида маҳалла ҳудуди шаҳар туманлари ва қишлоқ ҳудудларида жиноятчиликниолдини олиш тарғибот ишларини олиб боради, ҳудуддаги ҳуқуқбузарликларни қайд этиб, видео тасвирга олинган маълумот профилактика инспекторининг планшетига юборади.

"Робот GPS орқали ҳаракатланади, 180 ва 360 градусда юқори сифатда тасвирга олиш ва қайд этиш камералари билан жиҳозланган. Роботдаги маёқча ҳуқуқбузарликлардан огоҳлантириш учун мўлжалланган. У ҳар қандай об-ҳавода стабил ҳолатда ҳаракатлана олади ва ўзига юклатилган вазифаларни бажара олади. Ҳозирда синовдан ўтиш жараёнида", - дейилади хабарда.

675
0