• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 2 мая 2024

Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишди

Ўзбекистонлик спортчилар кўпкураш дастурида олтин медаль билан бирга Париж-2024 йўлланмасини ҳам нақд қилишди.

408
0
МОҚ

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда старт олган лицензион Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлади. Гуруҳ машқида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар кўпкураш дастурида 69.95 балл жамғариб, олтин медаль билан бирга Париж-2024 йўлланмасини ҳам нақд қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар 5 та ҳалқадаги чиқишда 36.60, 3 та тасма ва 2 та тўпдаги чиқишда эса 33.35 балл жамғаришга муваффақ бўлишди.

Иккинчи ўрин Япония жамоасига насиб этган бўлса, қозоғистонлик қизлар кучли учликни якунлаб беришди.

Маълумот ўрнида, беллашувларда ўзбекистонлик Мумтоза Исҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Аталянс, Амалия Мамедова иштирок этишди.

408
0