• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 1 мая 2024

Тошкентда вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган эркак 2 ярим йилга қамалди

У жабрланувчининг орқасидан ушлаб, тегажоғлик қилган ва қиз қаршилик кўрсатган вақтда унинг юзига уриб, тан жароҳати етказган.

531
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, жорий йилнинг 1 февраль куни соат 17:10 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида А.А. исмли эркак вояга етмаган А.З.га (қиз бола) нисбатан тегажоғлик қилиб, унинг орқасидан ушлаган. А.З. томонидан кўрсатилган қаршиликдан сўнг, эркак вояга етмаган қизнинг юз қисмига уриб, тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган.

Бугун, 1 май куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди, очиқ суд мажлисида А.А.га оид суд иши кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра судланувчи А.А. ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми "г" банди билан айбли деб топилди ва унга нисбатан 2 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

531
0