• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 мая 2024

Тошкент вилоятида 864 қути “Терафлекс Адванс” номли дори воситасини сотаётган икки шахс ушланди

Улар мазкур дори воситасини 16750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

328
0
Прокуратура департаменти

Дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Р. ва Д.Т. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Бектемир туманидаги савдо мажмуаси олдида фуқаро А.С.га 864 қути “Терафлекс Адванс” номли дори воситасини 16750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

328
0