• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 января 2021

Хотин-қизлар масалалари бўйича агентлик ташкил этиш таклиф қилинди

Ушбу таклиф Сенат, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари миллий маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда илгари сурилди.

1218
0
parliament.gov.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада оширишнинг муҳим масалалари” мавзусидаги давра суҳбатида таъкидланишича, хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб, қўллаб-қувватлайдиган яхлит тизим яратишга эҳтиёж бор.

“Давра суҳбатида иштирокчилар хотин-қизлар масалалари билан шуғулланадиган, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб, қўллаб-қувватлайдиган, чуқур таҳлил юритадиган яхлит тизим яратиш эҳтиёжи сезилаётганлигини муҳокама қилдилар ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича агентлик ташкил этиш масаласини ўйлаб кўриш лозимлиги таъкидланди”, дейилади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабарида.

1218
0