• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 23 апреля 2024

«Ўзметкомбинат» ходими корхона омборида ўзини осиб, жонига қасд қилди

Бекобод шаҳар прокуратураси воқеа тафсилотларини маълум қилди.

478
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 17 апрель куни соат 09:00 атрофида шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.

Маълум қилинишича, Бекобод шаҳар «Андижон» МФЙда яшовчи фуқаро К. Ш. ўз иш жойи яъни, «Ўзметкомбинат» АЖга қарашли “Навли прокат бўлими”нинг омборхонасида ўзини-ўзи осиб жонига қасд қилган.

Марҳум ўлимини сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Экспертизанинг дастлабки маълумотномасига кўра, К.Ш. нинг ўлимига бўйин аъзолари сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфикция сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Шунингдек, шаҳар кўп тармоқли поликлиникасининг 17,21-сонли маълумотномаларига асосан, марҳум психиатр ва нарколог рўйхатида турмаслиги аниқланган.

Ҳодиса жойидан ашёвий далил сифатида марҳум ўзини осишда фойдаланган 1,5 метр бўлган «арқон» олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳузуридаги Давлат меҳнат назорат инспекциясига меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш бўйича талабнома юборилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар прокурори томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

478
0