• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 19 апреля 2024

Жиззахда Gentra ҳайдовчиси икки мактаб ўқувчисини уриб кетди

Ҳайдовчи юқори тезликда юргани 5 ва 7-синф ўқувчиларининг ўлими билан тугади.

284
0
Видеодан кадр

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 15 апрель куни соат 12:40 ларда Ғаллаорол туманидаги "Оқтом" маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. Шу куни Баҳмал туманида яшовчи 32 ёшли ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган Gentra'да юқори тезликда ҳаракатланиб, рул бошқарувини йўқотган. Натижада, қарама-қарши йўналишда мактаб томон ҳаракатланиб кетаётган 5 ва 7-синф ўқувчиларини уриб юборган.

"100 тезликда келаётгандим. Бошқарувни йўқотдим. Асфалт йўлида ёмғир эди. Машинамнинг орқаси ўйнаб кетди. Қўрққанимдан рулни тўғирлай олмадим. Натижада, болаларни уриб юбордим", - дейди ҳайдовчи.

ЙТҲ натижасида, болалар вафот этишган. Машина йўл четида боғланиб турган қорамолни уриб кетган. Машина зарби кучидан у ҳам вафот этган.

Аниқланишича, ҳайдовчи 2023 йилнинг декабрь ойидан шу кунгача 11 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузгани аниқланган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

284
0