• 12 049 сум
    62.28
  • 13 742 сум
    50.05
  • 153 сум
    0.79
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 049 сум
    62.28
  • 13 742 сум
    50.05
  • 153 сум
    0.79
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 апреля 2024

Қозоғистонда рўй берган ЙТҲда вафот этган Ўзбекистонликлар ватанига олиб келинди

Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан дафн маросимларини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

306
0
ФВВ

Қозоғистонда ЙТҲда вафот этган 8 нафар ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилгани ҳақида хабар берган эдик.

Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, Ҳукумат фармойиши билан Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари бошчилигида ташкил этилган махсус комиссия кеча, 4 апрель куни Қозоғистон Республикаси Актобе областига етиб борди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус бортида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган ўзбекистонликлар Қозоғистондан 5 апрель куни соат 03:00 да Сурхондарё вилоятидаги “Термез” халқаро аэропортига олиб келинди.

Қозоғистон масъул идоралари юзага келган бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларни  Ўзбекистонга олиб келинишида яқиндан кўмаклашди.

Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 8 нафар вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзилларига юборилди.

Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан дафн маросимларини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

306
0