• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 апреля 2024

Россия Ўзбекистонга эпидемиологик хавф-хатарларга қарши курашиш учун мобил лаборатория топширди

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Асилбек Худаяров ва Россия Федерацияси бош санитария врачи Анна Попова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

197
0
Роспотребнадзор

“Роспотребнадзор” томонидан Ўзбекистон ССВга III авлод индикатор ва мониторинг мобил лабораторияси тақдим этилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу замонавий лаборатория бактериал ва вирусли ўта хавфли юқумли касалликларга қарши тезкор чоралар кўриш, эпидемиологик текширувни амалга ошириш, жумладан, биологик материал ёки бевосита инфекция ўчоғидаги атроф-муҳит объектларининг ўзига хос кўрсаткичларини йиғиш ҳамда намуналар олишга мўлжалланган.

Лабораториядан фавқулодда вазиятларда юқумли касалликларнинг табиий ўчоқларига кириб бориб, эпидемиологик ва эпизоотологик мониторинг ўтказишда фойдаланиш мумкин. Унда диагностик тадқиқотлар ПЗР, Иммунофермент таҳлили (ИФА), Иммунохроматографик таҳлил (ИХА), флуорестик антитаналар усули (МФА) ёрдамида амалга оширилади.

Замонавий автолаборатория биологик хавфсизликни таъминлаш воситалари, хусусан, ҳаво тўлқинини назорат қилувчи тизим, III авлод микробиологик хавфсизлик ва ПЗР бокслари, шахсий ҳимоя воситаларини ечиш учун изоляция қилинган хона, масофадан туриб бошқарилувчи ультрабинафша дезинфекция тизими, материалнинг лабораторияга киритилиши учун шлюз-камераси билан жиҳозланган.

197
0