• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 1 апреля 2024

Апрель ойининг илк кунларида ҳарорат +25 даражагача бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет янги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

391
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 2-3 апрель кунлари республика ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво кириб келади. 

2 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида, 3 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

1-3 апрель кунлари ҳаво ҳарорати +15…+20 даража атрофида бўлади.

4-5 апрелда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +18…+23 даражагача, баъзи жойларда +25 даражагача кўтарилади.

Кечалари ҳарорат асосан +5…+10 даражагача бўлади.

Тоғли ҳудудларда 2-4 апрель кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади, қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтда 1-2 ва 4-5 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 3 апрелда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат 1-3 апрелда +16…+19 даража, 4-5 апрелда +19…+22 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +5…+10 даража бўлади.

391
0