• 12 091 сум
    9.59
  • 13 844 сум
    7.36
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 091 сум
    9.59
  • 13 844 сум
    7.36
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 28 марта 2024

Бухорода 3 нафар фуқаро 22 туп манзарали дарахтларни кесиб ташлади

Натижада табиатга 171 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган.

461
0

Ижтимоий тармоқларда Қоракўл туман «Хўжалар» МФЙда дарахтларнинг кесилиши билан боғлиқ видео мурожаат тарқалди.

Бухоро вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят Прокуратураси ҳамда Қоракўл туман ИИБ бўлими билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш ишлари давомида Қоракўл туман “Хўжалар" МФЙ ҳудудидан 3 нафар фуқаро томонидан 22 туп ҳар хил ўлчамдаги манзарали дарахтлар кесиб ташланганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузарликни содир этган ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

"Бундан ташқари, табиатга етказилган зарар 146 млн 200 минг сўм ҳамда 25 млн 500 минг сўм жарима қўлланилди',- дейилади хабарда.


461
0