• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 20 марта 2024

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Малайзия Подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди

Малайзия Подшоҳи Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни янада юксалтириш йўлидаги ишларига муваффақиятлар тилади.

197
0
dunyo.info

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Каромиддин Гадоев бугун Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳимга ишонч ёрлиқларини топширди, Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берди.

"Истана Негара" саройида бўлиб ўтган маросимдан сўнг кечган мулоқот давомида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Малайзия Подшоҳи Ўзбекистон президентига юксак ҳурмат ва самимий тилакларини билдирди. Ўзбекистон халқига файзу барака, тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва фаровонлик тилади.

Икки мамлакатни тарихий ришталар, муштарак дин, маънавий қадриятлар боғлаб туриши таъкидланди. Сўнгги йилларда олий ва юқори даражадаги мулоқот жадаллашиб бораётгани ижобий баҳоланди. Келгусида икки томонлама муносабатларнинг барча соҳаларда янада кенгайишига умид билдирилди.

Суҳбат якунида Малайзия Подшоҳи Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни янада юксалтириш йўлидаги ишларига муваффақиятлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, Каромидин Гадоев 30 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Бунга қадар у ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

197
0