• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 января 2021

Ҳайдовчиликка номзодларнинг давомати онлайн назорат қилинади

Шунингдек, автомобилни давлат рўйхатидан ўтказишда аризаларни электрон тизимлар орқали бериш жорий этилади.

810
0
publika.uz

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Ахборот хизмати 2021 йилда ДЙҲХХ соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар хусусида маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилда ўқув муассасасидаги ҳайдовчиликка номзодларнинг давоматини ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тизими яратилади.

Шунингдек, келгусида Бош бошқарма олдига транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларини олдини олиш мақсадида, аризаларни электрон тизимлар орқали беришни жорий этиш ва тўловларини тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш чорасини кўриш ва ушбу жараёнларни назорат қилиш учун ягона марказлашган видео кузатув тизимини яратиш вазифаси қўйилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 апрелдан ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонлар автомактабларнинг ўзида олинади.

810
0