• 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 025 сум
    34.69
  • 13 970 сум
    10.32
  • 149 сум
    -1.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 18 января 2021

Сергелида 40 ёшли эркак дўппосланди — видео

Айни пайтда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1474
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманиида эркак кишининг бошқа фуқаролар томонидан калтакланаётганлиги, атрофдаги фуқаролар эса уларни тинчлантиришга ҳаракат қилаётганлиги акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, воқеа 17 январдан 18 январга ўтар кечаси тахминан соат 23.55 ларда бўлган ва соат 00.15 да 102 рақамига қўнғироқ қилинган.  

Тан жароҳати олган фуқаро 40 ёшли Зулфиқор Х. эканлиги аниқланди. Унга тан жароҳати етказган фуқаро ва жанжалдаги қолган иштирокчиларнинг шахси аниқланмоқда.

Ҳолат бўйича Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1474
0