• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 1 марта 2024

Бухородаги дўкон ер тўласида чақнаш содир бўлди — қурбон бор (видео)

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва яна бир киши шифохонага юборилган.

594
0
Видеодан кадр

ФВВ хабарига кўра, бугун, 1 март куни соат 08:57 ларда Бухоро вилояти Бухоро шаҳар “Ёшлик” МФЙ Алпомиш кўчасида жойлашган 2-қаватли бинонинг 1-қаватидаги автомобил эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Чақнаш оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушган.

Чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган ва яна 1 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиқишган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

594
0