Тез орада мусулмон аҳли учун йилдаги энг аҳамиятли ой – муқаддас Рамазон ойи бошланади. Ушбу ой янгиланиш ва зиёрат учун ўзгача вақт ҳисобланади. Умра бу – йилнинг исталган вақтида адо этиш мумкин бўлган кичик зиёрат. Лекин ушбу зиёратни Рамазон вақтида амалга ошириш ўзгача маънога эга.
Asialuxe Travel миллий туроператори ушбу муқаддас ойда Умра зиёратини амалга ошириш учун хизмат сифати ва бутун сафар вақтида қулайликни кафолатловчи махсус комплекс тўпламларни тайёрлади.
Лицензиянинг мавжудлиги
Asialuxe Travel лицензияланган туроператор бўлиб, зиёратни ташкиллаштириш ҳуқуқига эга. Бу хизматлар сифатини – парвоздан бошлаб овқатланиш ва яшаш шароитларигача, шунингдек, ҳеч бир зиёратчи ноқулай вазиятларга дуч келмаслиги ва эътиборсиз қолмаслигини кафолатлайди.
Қулай парвоз
Ëши катта инсонлар учун узоқ парвоз айрим қийинчиликларни юзага келтириши мумкин. Айнан шу сабабли Asialuxe Travel парвоз вақтида қулайлик ва хавфсизлик билан таъминлайдиган Uzbekistan Airways авиакомпаниясини танлаган. Тўғридан тўғри рейслар Тошкентдан Жиддага ва ортга амалга оширилади.
Трансфер ва кузатиб бориш
Жиддага учиб келган барча зиёратчилар учун қулай автобусларда аэропортдан Мадина ва Маккадаги меҳмонхоналарга ва аэропортга қайтиш трансфери ташкиллаштирилади.
Шунингдек, ҳар бир гуруҳга тажрибали гидлар бириктирилади, улар намоз ўқиш жойлари ва вақтлари ҳамда Умра амалларини бажариш бўйича керакли ёрдамни беришади, маҳаллий удумлар ҳақида айтиб беришади. Доимий кузатиб бориш нотаниш давлатда қулайлик ва хавфсизликни тақдим этади, бу эса ёши катта инсонлар учун жуда муҳим.
Овқатланиш ва суғурта
Бутун сафар вақтида меҳмонхоналарда ўзбекистонлик ошпазлар томонидан икки мартали овқатланиш имконияти тақдим этилади. Шунингдек, Asialuxe Travel тиббий суғурта расмийлаштиришда ёрдам беради, бу зарурий ҳолатларда тезкор ва тиббий ёрдам харажатларини қоплайди.
«Рамазон эконом» тўпламининг нархи $1250 дан бошланиб, нархга қуйидагилар киради:
· тўғридан-тўғри парвоз;
· қулай автобус;
· ўзбекистонлик ошпазлардан икки маҳал овқатланиш;
· тиббий суғурта;
· юқори малакали гидлар;
· зиёратчи учун тўплам.
Мадина: One Inn Hotel меҳмонхонасида 3 кеча. Меҳмонхона шаҳар марказида, диққатга сазовор жойларга бир қадам яқинликда ҳамда жамоат транспорти бекатлари ва умумий овқатланиш жойларига яқин жойда жойлашган.
Макка: Burjal Saif Hotel меҳмонхонаси 11 кеча. Меҳмонхона ал-Харам масжидидан 5,5 км ва диққатга сазовор жойларга бир қадам яқинликда жойлашган.
Банд қилиш саналари:
· 04.03.2024 - 18.03.2024
· 07.03.2024 - 21.03.2024
· 11.03.2024 - 25.03.2024
· 14.03.2024 - 28.03.2024
· 18.03.2024 - 01.04.2024
· 21.03.2024 - 04.04.2024
Шунингдек, ҳар бир зиёратчининг қулайлиги ва истаклари инобатга олинадиган индивидуал VIP-тўпламларни яратиш имконияти ҳам мавжуд. Бундай тўпламларда кенг хизматлар танлови тақдим этилади, хусусан:
· шахсий жадвал ва режаларга мувофиқ, исталган кун ва кечалар миқдорини танлаш;
· бош масжидлар ва диққатга сазовор жойларга яқин жойлашган исталган тоифадаги меҳмонхоналарни танлаш;
· ўзбекистонлик ошпазлардан уч марталик овқатланиш танлови;
· исталган маркадаги автомобилларда қулай трансферлар;
· Макка ва Мадина ўртасида тез юрувчи поездда трансфер, бу вақтни сезиларли даражада тежашга имкон беради.
Тўпламлар ва шахсий хоҳишларга мувофиқ турларни ташкиллаштириш имконияти ҳақида батафсил маълумотни компания сайтида ёки +998 71 201 77 77 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel, @umra_asialuxe.travel
Telegram: @asialuxe, @asialuxe_umra
Реклама ҳуқуқи асосида