• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 29 февраля 2024

Элчи Қадамбай Султонов тўртта давлатдаги дипломатик миссиясини якунлади

Қадамбай Султонов бир неча йил Болтиқбўйи мамлакатлари ва Финляндиядаги дипломатик миссияни бошқарган.

236
0
"Дунё" АА

28 февраль куни Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор Элчиси Қадамбай Султонов дипломатик миссиясини якунлаб, Тошкентга келди, деб ёзади “Дунё” ахборот агентлиги.

Қадамбай Султонов Латвия Ташқи ишлар вазирлиги протоколи раҳбари Раймондс Янсонс, Литва Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори Дариус Латкаусуас ва Эстония ТИВ Бош котиби Ёнатан Всевиов билан хайрлашув учрашувлари ўтказди.

Учрашувларда элчининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги самарали фаолияти юқори баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, Қадамбай Султонов Ўзбекистоннинг 2019 йилда Латвиядаги, 2020 йилда бир вақтда Финляндия, 2020 йилда Эстония ва 2021 йилда Рига шаҳридаги қароргоҳи билан Литвадаги элчиси сифатида аккредитация қилинган эди.

236
0