• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 2024

Расман: 1 сентябрдан бошлаб, 2 вилоятдаги ўқувчилар учун бепул автобуслар йўлга қўйилади

Ушбу қатнов олис ҳудудлардан қатнайдиган мактаб ўқувчилари учун аутсорсинг асосида амалга оширилади. Қолаверса, мактабларга БҲМнинг 150 баробарида маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

414
0
UzNews.uz

Давлат дастурида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилиши белгиланди.

Маълум қилинишича, ушбу қатнов 1 сентябрдан бошлаб амалга оширилади.

Тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун Қашқадарё ва Сурхондарё вилоят ҳокимлиги масъуллар этиб, белгиланди.

Бундан ташқари, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳрида) синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилади. Мазкур лойиҳа доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга БҲМнинг 150 баробарида маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Ушбу маблағлар 5–11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланиши белгиланди.

414
0