• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 17 февраля 2024

Қор ёғиши сабабли Tashkent Index'даги "навес"лар бир нечта автомашина устига қулаб тушди

Ҳолат юзасидан Tashkent Index маъмурияти муносабат билдирди.

2745
0
Видеодан кадр

Кеча, 16 февраль куни Tashkent Index савдо бозорида усти ёпиқ конструкцияли соябонлар бир нечта автомобилларнинг устига қулаб тушгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Tashkent Index маъмурияти муносабат билдирди.

Унга кўра, жорий йилнинг 16 февраль куни об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва кучли қор ёғиши оқибатида "Tashkent Index" кўп тармоқли савдо-сотиқ бозори ҳудудидаги савдо майдонларининг бир қисмида, битта пудратчи томонидан қурилган енгил конструкция (соябон) битта 50 метрлик қатори қорнинг оғирлигидан қулаб тушди.

Ушбу соябон остида 35 автотранспорт воситаси турган бўлиб, улардан 6 тасининг капот, том, ёки бампер қисмларига шикаст етган.

"Автотранспорт воситаларининг эгалари билан келишилган ҳолда, етказилган моддий зарарни қисқа фурсатларда қоплаб бериш чораси кўрилмоқда", - дейилади хабарда.

2745
0