Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 января 2021

“Пул йўқ, қаерга борсанг бор!” — Мижозлар пул йўқлиги ҳақида огоҳлантирилди

“Микрокредитбанк”нинг Гулистондаги 24/7 режимида ишловчи шохобчасида пул йўқлиги электрон таблода маълум қилинди.

1584
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда банк шохобчаси электрон таблосида “Пул йўқ, қаерга борсан бор” деб ёзилган видеолавҳа тарқалди.

Zamon.uz'нинг ушбу ҳолат бўйича “Микрокредитбанк” Ахборот хизмати раҳбари С. Очиловга таяниб маълум қилишича, воқеа Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги “Микрокредитбанк”нинг 24/7 режимида ишловчи шохобчасида содир бўлган. 

Қайд этилишича, ёзув “Микрокредитбанк” ходимлари томонидан эмас, балки электрон таблога масофадан боғланиш функцияси орқали боғланган ҳолда номаълум шахслар томонидан ўзгартирилган.

Банк вакилининг айтишича, ўша вақтда банкоматда 241 млн сўм пул бўлган. Шунингдек, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраб, ушбу ҳолат банк томонидан назоратга олиниб, келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. 

1584
0