• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 февраля 2024

Россиядан Ўзбекистонга тўппончалар олиб ўтмоқчи бўлган шахслар ушланди — видео

Қорақалпоғистон чегара божхона постида пневматик тўппонча ва унинг эҳтиёт қисмларини ноқонуний олиб ўтаётганлар қўлга олинди.

971
0
t.me/krbajixana

Қорақалпоғистон божхона бошқармаси “Довуд-ота” чегара божхона постига Россиядан Lada Largus русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаронинг қўл юклари ва багажи божхона назоратидан ўтказилганида, фуқаро пневматик тўппончани олиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон божхона бошқармаси хабар бермоқда.

Божхона назорати давомида фуқарога тегишли қора рангли сумка ичидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, тегишли рухсатномаларга эга бўлмаган 1 дона 4.5 мм.ли “Stalker” номли пневматик тўппонча, 25 дона пневматик тўппонча газ баллонлари ҳамда 1482 дона пневматик тўппонча ўқлари борлиги аниқланди.

Ҳудди шундай яна бир ҳолатда “Довуд-ота” чегара божхона постига Lacetti'да кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтказилганида эса, 1 дона “Ansar BRT 9 mm” номли шовқинли тўппонча ҳамда 36 дона “9 ммли Р.А.К” номли резина учли патронларни Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга олиб ўтаётганлиги аниқланди.

971
0