Бугун 19 январь куни Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Сессия кун тартибидаги масала бўйича сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шукуров Акбар Сафаровични бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан Жиззах шаҳар ҳокими лавозимига Холмуродов Комил Адҳамович номзодини тавсия қилди.
Ушбу таклиф Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.
Комил Холмуродов бунгача Мирзачўл тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.