Ижтимоий тармоқларда қўқонлик "табиб" номи билан танилган Иқболжон Солиев исмли шахсни бир нечта қўриқчилар қўриқлаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.
Унга кўра, расмда акс этган махсус ҳарбий кийимдаги 4 нафар "Тан соқчи"ларига нисбатан МЖтКнинг 209-1-моддаси (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди.
"И.Солиевнинг фаолияти юзасидан ички ишлар органлари томонидан тезкор-суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда", - дейилади хабарда.