• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 февраля 2024

Энди Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжонда 15 кун рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин

Икки давлат фуқаролари ўзаро мамлакатларда вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан 15 кунгача бўлишлари мумкин бўлади.

379
0
president.uz

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг визасиз саёҳати тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги протокол кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Ушбу баённома икки республика фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудига кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилиши белгиланди.

Ушбу баённома 2023 йил 22 августда Боку шаҳрида имзоланган ва 2024 йил 15 январдан кучга кирди.

379
0